date
views 10 125

Apple тақдимотида iPhone 14, iPhone 14 Plus ва iPhone 14 Pro намойиш этилди (фото)

Apple тақдимотида iPhone 14, iPhone 14 Plus ва iPhone 14 Pro намойиш этилди (фото)
Кадр: YouTube
Apple компаниясининг йиллик анъанавий тақдимотида узоқ кутилган янги маҳсулот — iPhone 14 тақдим этилди.

iPhone 14 Plus 6,7 дюймли дисплейга эга. Оддий iPhone 14 iPhone 13 билан бир хил дисплейга эга. Иккала смартфон ҳам iPhone 13 Pro каби А15 процессорига эга.

Кадр: YouTube
Смартфон қувватни 24 соатгача сақлай олади. iPhone 14 SIM-картасиз чиқарилади: Apple компаниясининг янги смартфонларида э-SIM-карталар бўлади. iPhone 14 2022 йил ноябрь ойида сунъий йўлдош орқали қўллаб-қувватланади (лекин ҳозирча фақат АҚШ бозорида). Дастлабки икки йил бу хусусият бепул бўлади. Сунъий йўлдош алоқалари орқали қисқа хабарлар ва геолокацияни юбориш мумкин.

iPhone 14 беш хил рангда чиқарилади ва кучли ҳимояланган экранга эга бўлади. А15 чипида камерани ва суратни яхшиловчи алоҳида бўлим мавжуд.

iPhone нархи 14 799 доллардан, 14 Plus эса 899 доллардан бошланади.

iPhone 14 Pro

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube
Нархлар: Про 999 доллардан, Pro Max 1099 доллардан бошланади. 16 сентябрдан сотувга чиқарилади.

Тақдимотда янгиланган Apple Watch Series 8 ҳам тақдим этилди. Янги моделда тана ҳарорати сенсори, цикл кузатуви, шунингдек, кучайтирилган хавфсизлик чоралари мавжуд.

Кадр: YouTube
Apple Watch Series 8’нинг янги хусусиятларидан бири фойдаланувчининг бахтсиз ҳодисага учраганини автоматик равишда аниқлай оладиган ва ёрдам чақириши мумкин бўлган технологияси бўлади.

Кадр: YouTube
Соатнинг нархи 399 доллардан бошланади.

Apple Watch Ултра

Кадр: YouTube
Apple Watch Ултра — титан корпусли ва 49 мм текис экранли Apple Watch’нинг кейинги авлоди.

Кадр: YouTube
Экстремал шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган. Соат қувватни тежаш режимида 60 соатгача, нормал режимда эса 36 соатгача ишлай олади.

Кадр: YouTube
Apple Watch Ултраъдаги янги хусусиятлардан бири бу ўрнатилган сирена бўлиб, у деярли 200 метр масофадан эшитилади.

Кадр: YouTube
Нархи — 799 доллар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple тақдимотида iPhone 14, iPhone 14 Plus ва iPhone 14 Pro намойиш этилди (фото)