13:23 / 12.09.2022
1 428

Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни қувватловчи қурилма яратилди

Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни қувватловчи қурилма яратилди
Фото: Энергетика вазирлиги
Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда қувватловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қуёш фотоэлектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез қувватлаш қурилмаси ишлаб чиқилган.

Қурилмага Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизими ҳам ўрнатилган.

Таъкидланишича, ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу орқали 950 та электромобилни қувватлаш имконияти яратилган.

Бунинг ортидан 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни қувватловчи қурилма яратилди