
2015 йилнинг апрелидан, AppleWatch "ақлли соатлари"нинг бозорга чиққан вақтидан бошлаб бу гаджетнинг сотуви iPhone'нинг биринчи йилдаги савдоси ҳажмидан 2 баробар кўпроқни ташкил этди. Бу ҳақда "The Wall Street Journal"га асосланиб "KUN" нашри маълум қилди.
Apple корпорацияси сотилган "ақлли соатлар"нинг ҳажмига аниқлик киритмаётган бўлсада, бозор аналитикларининг баҳолашича, улар тахминан 12 миллион донани ташкил этади. iPhone эса биринчи йили тахминан 6 миллионта смартфон сотган.
Бундан аввалроқ, Хитой ҳукумати мамлакатда ярим йил олдин йўлга қўйилган Apple'нинг iBooks Store ва iTunes Movies сервисларини тақиқлагани тўғрисида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг