date
views 7 396

София Гайнутдинова – Beeline‘нинг ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори

София Гайнутдинова – Beeline‘нинг ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори

Beeline София Гайнутдиновани Unitel МЧЖ ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича янги директори этиб тайинланганлигини хабар қилади.

“Компаниямиздаги сўнги йиллар мобайнидаги фаолияти чоғида София бебаҳо тажрибага эга бўлиб турли даражаларда катта муваффақиятларга эришди. Бизда компания ичида етакчиларни олға силжитиш ва истеъдодларни ривожлантириш амалда қўлланади, – тайинланишни шарҳлайди Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков. – Менежмент номидан Софияни янги лавозим билан табриклайман. Ишонаман, унинг юқори натижаларга эришишга йўналтирилган профессионал тажрибаси ва кучли ғайрати, унинг қаршисида турган масалаларни осон еча олишига ёрдам беради”.

“Мен янги лавозимга иштиёқ билан киришмоқдаман, – дейди София Гайнутдинова. – Мен учун илҳом олишнинг муҳим манбаси – бу компаниянинг асосий мўлжали – инсонлар ва уларнинг ривожланиши эканлигидир. Бу дегани, менинг тажрибам, констуртив ўзгартиришлар киритиш ва энг яхши HR-амалиётларни жорий қилиш истагим керак бўлади, ва бизнинг гуруҳ билан биргаликдаги ишимиз қизиқарли ва сезиларли натижаларга олиб келади”.

София 1982 йилда Бухоро вилоятида таваллуд топган. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетининг психология факультетини тамомлади. У ерда 2008 йилда психология йўналиши бўйича магистр даражасини олди.

2011 ва 2015 йилларда БМТ хавфсизлик ва қўриқлаш департаменти томонидан сертификатланган Банкокдаги (Таиланд) “Танқидий ва кризис вазиятлардаги стресс-менежмент” курсида иштирок этган. 2011-2013 йилларда маркетинг, савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш департаменларидаги менежментнинг малакасини ошириш дастурларида иштирок этган. 2012-2013 йилларда “Синергия” Университетида тренинглар ўтказиш методологияси бўйича сертификациядан ўтган, шунингдек вазиятли бошқарув, кросс-функционал ўзаро алоқа ва ходимларни ривожлантириш бўйича тренингларда Москвадаги (Россия) АРБ Про тренинглар институтида иштирок этган.

Ўзининг меҳнат фаолиятини София 2000 йилда British American Tobacco компаниясида промо-лойиҳаларнинг тим-лидери сифатида бошлаган. 2006 ва 2007 йилларда Gallaher Group компаниясида Ўзбекистон, Арманистон ва Грузия бозорларида ҳалқ истеъмоли маҳсулотлари йўлга қўйиш учун масъул бўлган. 2008 йилда София Ўзбекистон Миллий университети ва МДУ филиалининг психология кафедрасида ўқитувчилик фаолиятини бошлади.

2011 йилдан бошлаб ҳозирги пайтга қадар Софияга танқидий ва стресс вазиятларни бошқариш бўйича БМТ топшириғи (миссияси) юклатилган. Танқидий вазияларда UNDP ва штат ходимларинининг фаолиятини координация қилиш, психологик тренинглар ва маслаҳатлар оказиш унинг масъулият доирасига киради.

2011 йилнинг октябр ойида София Гайнутдинова Ўзбекистондаги Beeline жамоасига қўшилди ва бизнес-тренер лавозимини эгаллади. Мазкур лавозимда у “Корпоратив университет” ўқув тизими стартапини муваффақиятли амалга оширди, турли йўналишлар бўйича 30дан зиёд тренинг ва семинарларни тайёрлади ва йўлга қўйди. 2015 йилда ташкилий ривожлантириш ва корпоратив таълим бўлимининг бошлиғи этиб тайинланди, ва ўша йилнинг июл ойидан бошлаб ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директорнинг вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » София Гайнутдинова – Beeline‘нинг ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори