21:21 / 02.10.2022
1 028

iPhone 13 Pro Max батарея қуввати бўйича янги синовда iPhone 14 Pro Max’ни ортда қолдирди

iPhone 13 Pro Max батарея қуввати бўйича янги синовда iPhone 14 Pro Max’ни ортда қолдирди
Фото: IXBT
Mydrivers iPhone 13 ва iPhone 14, iPhone 13 Pro ва iPhone 14 Pro, iPhone 13 Pro Max ва iPhone 14 Pro Max’нинг батарея қувватининг таққослаш натижаларини эълон қилди.

Синовлар 25 даража ҳароратда ўтказилган, мобил телефон экранининг ёрқинлиги тахминан 350 кд/м квадратда ўрнатилган, стандарт овоз баландлиги 50 фоизни ташкил этган ва смартфонлар Wi-Fi тармоғига уланган.

Douyin’да (TikTok’нинг аналоги) ярим соатлик синовдан сўнг iPhone 14 Pro’да энергиянинг 97 фоизи сақланиб қолди, гаджет энг кўп энергияни сарфлаган. Қолган моделлар тахминан 1-2 фоиз энергиясини йўқотган. Шундан сўнг ярим соатлик Weibo тести, 1080п видео тинглаш ва бошқа тестлар ўтказилди. Икки соатлик узлуксиз фойдаланишдан сўнг iPhone 13 Pro Max 90 фоиз батарея қувватини сақлаб қолган ягона гаджет бўлди. Ундан кейинги ўринни 87 фоиз қувват билан iPhone 14 Pro Max эгаллади.

Яна ярим соатлик WeChat видео қўнғироқлари, NetEase булутли мусиқа тинглаш ва WeChat ўқишидан сўнг iPhone 14 Pro’нинг қуввати биринчилардан бўлиб 60 фоиздан пастлади, iPhone13 Pro Max эса 72 фоиз қувватини сақлаб қолди. Ярим соат давомида 4К видео ёзиб олиш ва Genshin Impact ўрнатувчисини юклаб олишдан сўнг iPhone 13 Pro Max’нинг батарея қуввати 50 фоиз қолди. Иккинчи ўринни эгаллаган iPhone 14 Pro Max эса 45 фоиз қувватга эга бўлди. Учинчи ўриндан 35 фоиз қувват билан iPhone 13 жой олди. iPhone 13 Pro ва iPhone 14 Pro’нинг ҳар бирида 27 фоиз қувватини сақлаб қолди.

Натижада, iPhone 13 Pro ва iPhone 14 Pro’нинг қуввати деярли бир вақтда тушиб кетди ва қувватдаги якуний натижа 6 соат 47 дақиқа деб қайд этилди. iPhone 14 Pro аккумуляторининг ишлаш муддати аввалгисига нисбатан сезиларли даражада ўзгармади.

Фото: IXBT
iPhone 13 нинг қуввати умумий 7 соат 16 дақиқа, iPhone 14 нинг батарея қуввати эса 7 соат 24 дақиқага етган. Бу вақтда iPhone 14 Pro Max’нинг қуввати 15 фоизни, iPhone 13 Pro Max’нинг эса 20 фоизни ташкил қилган. iPhone 14 Pro Max 8 соат 31 дақиқадан сўнг ўчган. iPhone 13 Pro Max эса 9 соат-у 3 дақиқа, яъни ярим соат кўпроқ вақтга хизмат қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 13 Pro Max батарея қуввати бўйича янги синовда iPhone 14 Pro Max’ни ортда қолдирди