11:24 / 14.10.2022
1 125

Ўзбекистонда «Агроплатформа» электрон платформа тизими жорий этилади

Ўзбекистонда «Агроплатформа» электрон платформа тизими жорий этилади
“Қишлоқ хўжалиги соҳасига рақамли технологиялар илғор тажрибаларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агросаноат мажмуида ягона электрон платформа ахборот тизими (“Агроплатформа”)ни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Белгиланишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Агроплатформа” бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси “Агроплатформа”ни ишлаб чиқиш, жорий этиш, уни техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб бориш учун масъул оператор этиб белгиланади.

“Агроплатформа” фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатлар лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантлари ҳисобидан амалга оширилади. “Агроплатформа” ягона интеграцион платформа - “Рақамли қишлоқ хўжалиги” таркибига киради ҳамда “Ўзбекистон ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри”да рўйхатга олинади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари, “Агросервис”, “Ўзагролизинг”, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар “Агроплатформа” орқали қуйидагиларни: агросаноат соҳасидаги электрон хизматларни кўрсатишни; электрон ҳужжат айланишини амалга оширишни; интеграциялашув асосида ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўяди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Агроплатформа” доирасида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ягона реестрини шакллантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси махсус идентификация рақамини бериш тартибини ишлаб чиқиб, унга мувофиқ ишларни ташкиллаштиради.

Давлат солиқ қўмитаси “Электрон ҳукумат” тизими жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари билан маълумот алмашинувини амалга ошириш орқали реестрни жорий этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда «Агроплатформа» электрон платформа тизими жорий этилади