Фото: Getty Images
Facebook маъмурияти зарарли дастурларнинг учта белгисини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқ мутахассислари платформадаги аккаунтлардан логин ва паролларни ўғирлайдиган 400 га яқин иловаларни аниқлади. Зарарли иловалар Google Play Store ва App Store расмий маркетплейсига жойлаштирилган. Минглаб одамлар шундай иловаларни юклаб олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.
«Фойдаланувчи зарарли дастурни ўрнатганида, у Facebook тизимига киришни сўрайди ва кейин шахсий маълумотларни ўғирлайди», деб тушунтирди экспертлар.
Компания мутахассислари фикрига кўра, ижтимоий тармоқлар орқали тизимга кириш талабини қўювчи иловалар энг хавфлидир.
«Facebook фойдаланувчисининг логин ва паролини талаб қиладиган дастурлардан, масалан, фотосуратларни таҳрирлаш иловаларидан эҳтиёт бўлинг», демоқда мутахассислар.
Илованинг хавфли эканига маркетплейслардаги салбий изоҳлар ва паст рейтинглар ҳам далолат бериши мумкин. Яна бир белгиси — илова ваъда қилган функциялар билан авторизациядан кейинги ҳақиқий функциялар ўртасидаги номувофиқликдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?