ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти томонидан турли хил куйган яра ва чуқур яраларни даволовчи бактерицид хоссали, биоэрувчан «Нанодерм» имплант-плёнкалар ишлаб чиқилган.
«Нанодерм» плёнкаси куйган яраларга қўлланилган вақт давомида босқичма-босқич таъсирга эга. Плёнка таркибидаги биологик фаол модда эритма, гел шаклидаги дори воситасига нисбатан узоқроқ вақт таъсир этади. Куйганлик даражасига қараб бир неча маротаба қўллаш мумкин.
Илк бор нанотехнология принципларнини қўллаган ҳолда кумуш нанозарралари биоэрувчан, биопарчаланувчан полимер плёнкаларида шакллантирилди.
«Нанодерм» плёнкаси кенг таъсирга эга бўлиб, микроорганизмларга қарши фаоллик, куйган тўқималарни регенерацияловчи хоссаларни намоён этади. «Нанодерм» дори плёнкаси юқори сорбцион хоссани намоён этиб, куйган яралар юзасидаги ҳосил бўлган йирингларни ўзига шимиб олади ва микроорганизмларга нисбатан узоқ таъсирлашиш хоссасига эга. Плёнка куйган яралар юзасидан олиб ташланмайди, вақт ўтиши билан сўрилиб кетади, бу ўз навбатида бактерияларга қарши даволаш самарадорлигини оширади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади