08:25 / 27.10.2022
1 580

Xiaomi компаниясининг 2022 йилдаги энг яхши смартфонлари аниқланди

Xiaomi компаниясининг 2022 йилдаги энг яхши смартфонлари аниқланди
Gizchina портали Xiaomi компаниясининг уч тоифа бўйича 2022 йилдаги энг яхши смартфонларини аниқлади.

Энг яхши флагман

Ушбу номга Xiaomi 12 Pro лойиқ топилди.

- Экран: 6,73 дюйм, AMOLED (Quad HD+), 120 Гц янгиланиш суръати.
- Процессор: Snapdragon 8 Gen1.
- Камера: асосий — 50 Мп, 50 Мп ултракенгбурчакли телеобъектив билан кучайтирилган; селфи — 32 Мп.
- Аккумулятор: 4500 мАс.

Энг яхши ўрта нархли смартфон

Xiaomi 12 Lite — унча қиммат бўлмаган, 6,55 дюймли AMOLED-экран (Full HD+, 120 Гц янгиланиш суръати)га эга смартфон.

- Процессори — Snapdragon 778G.
- Камера: асосий — 108 Мп, ултракенгбурчакли 8 Мп телеобъектив ва 2 Мп макромодул; селфи — 32 Мп.
- Аккумулятор: 4300 мАс.

Энг яхши арзон смартфон

2022 йилда бу ном Redmi Note 11 Pro+ 5Gга берилди.

- Процессор: Mediatek Dimensity 920.
- Экран: 6,67 дюйм, AMOLED (120 Гц янгиланиш суръати).
- Камера: асосий — 108 Мп, ултракенгбурчакли 8 Мп телеобъектив ва 2 Мп макромодул.

Xiaomi 12 Pro, Redmi Note 11 Pro+ 5G, Xiaomi 12 Lite

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi компаниясининг 2022 йилдаги энг яхши смартфонлари аниқланди