19:00 / 27.10.2022
1 601

Ўзбекистонда миллиондан ортиқ аҳоли Coursera’да бепул IT таълим олиши мумкин бўлади

Ўзбекистонда миллиондан ортиқ аҳоли Coursera’да бепул IT таълим олиши мумкин бўлади
Фото: ТечRepublic
2023 йилдан бошлаб миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар Coursera платформасининг 3 та асосий йўналишида бепул онлайн таълим олиш имкониятида эга бўлади. Бу ҳақда IT Park хабар бермоқда.

25 октябрь куни «IT-Education» форуми доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги, IT Park ва Coursera билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазири Шерзод Шерматов, IT Park Uzbekistan директори Фарҳод Ибрагимов, IT Park рақамли таълим бўйича директор ўринбосари Абдулаҳад Кучкаров, ҳамда, Coursera Марказий Осиёда бизнесни ривожлантириш бўйича директори Эдуард Кан иштирок этди.

Томонлар IT-таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Жумладан, меморандум имзолаш бўйича келишувга эришилди. Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб 1,2 миллион ўғил-қиз IT’нинг 3 та асосий йўналиши (frontend, Python course, IT-English) бўйича Coursera таълим платформасида онлайн курсларда қатнашиши мумкин бўлади.

Шу тариқа, миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар Coursera’дан бепул онлайн таълим, замонавий билим ва сертификатлар олиш имкониятига эга бўлади.

Coursera — халқаро очиқ онлайн таълим платформаси бўлиб, у бир қатор когнитив ва таълим дастурларини, жумладан, интерфаол лойиҳалар ва ўзаро шарҳлар, курслар, мутахассисликлар, дастур сертификатларини таклиф этади.

Шунингдек, Иллинойс, Duke, Google, IBM, Стэнфорд, Imperial College London ва бошқалар каби етакчи компаниялар ва университетлар билан ҳамкорлик қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда миллиондан ортиқ аҳоли Coursera’да бепул IT таълим олиши мумкин бўлади