Ўзбекистонлик олимлар жарроҳлик амалиётларидан олдин ва кейин қон кетиш жараёнларини олдини олувчи Глилагин дори воситасини ишлаб чиқаришди.
Биоорганик кимё институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган дори воситасидан жарроҳлик амалиётларидан олдин ва кейин қон кетиш жараёнларини олдини олишда фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, маҳаллий ва бачадондан қон кетиш жараёнларида гемофилия билан боғлиқ қон кетишларда ва тромбоцитопеник пурпура ва аллергик диатезларда қарши қўлланилади.
Препаратнинг таъсир механизми, қон томир-тромбоцитар гемостазига боғлик.
"У қон таркибидаги тромбоцитлар сонининг ошиши ва уларнинг адгезив ва агрегацион хусусиятларини, шунингдек, тромбоцитар тизимининг фаоллашиши билан бирга, капиллярлар ўтказувчанлигининг камайиши ҳамда ҳосил бўлаётган қуйқанинг ретрактивлигини кучайтиради", дейилади хабарда.
Препарат V синф кам заҳарли препаратлар жумласига киради, кумулятив, маҳаллий сескантирувчи, мутагенлик, эмриотокциклик, тератоген ва аллергик хусусиятларга эга эмас.
Глилагин периферик қон системасига, жигар ва буйрак, хроник касалликларда ички қўлланишда аъзоларнинг патоморфологиясига ва тўқималарига таъсир кўрсатмайди.
Ҳозирги кунда амалий тиббиётда ишлатиладиган аналоглари “Ditsinon”, “Vikasol” ва “Аминокапрон кислота”лари синтетик бирикмалар бўлиб, улардан фарқли равишда “Глилагин таблеткалари 0.005г” 100% табиий, ўсимликдан олинган бирикмалар асосида тайёрланганлиги сабабли ёнаки салбий таъсирларга эга эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?