1 458
«Улар Америкада сўз эркинлигини йўқ қилишга уринмоқда». Илон Маск Twitter даромади кескин камайганини эълон қилди
Фото: Bloomberg
Миллиардер Илон Маск Twitter’нинг даромади кескин камайганини эълон қилди. Бу ҳақда у ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
- Twitter’нинг даромадлари фаол гуруҳларнинг реклама берувчиларга босим ўтказиши туфайли кескин камайди. Бироқ контентни модерация қилишда ҳеч нарса ўзгармади ва биз фаолларни тинчлантириш учун қўлимиздан келганини қилдик. Жиддий хато! Улар Америкада сўз эркинлигини йўқ қилишга уринмоқда, — деб ёзади у.
27 октябрь куни Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича келишувни якунлади. 31 октябрь куни АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) маълумотлар базасида эълон қилинган ҳужжатларга кўра, Маск компания директорлар кенгашини тарқатиб юбормоқчи.
Маск Twitter’ни сотиб олгач, дарҳол компания раҳбариятининг бир қатор аъзоларини ишдан бўшатди.
Кейинчалик Bloomberg агентлиги тадбиркор ходимларни деярли ярмига қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ Маск Twitter’да верификация белгиси учун ойлик тўлов жорий этмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?