Марк Цукерберг Meta компанияси 11 минг ходимини ишдан бўшатишини эълон қилди

Фото: Bloomberg
Meta компанияси харажатларни камайтириш дастури доирасида 11 мингдан ортиқ одамни ёки умумий штатнинг 13 фоизини ишдан бўшатади. Бу ҳақда Meta бош директори Марк Цукерберг айтиб ўтган.
- Нафақат онлайн савдо аввалги тенденцияларга қайтмади, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг заифлашиши, рақобатнинг кучайиши ва реклама даромадларининг йўқолиши бизнинг даромадимиз кутганимдан ҳам кўпроқ пасайишига олиб келди. Бунинг учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан, — деди Марк Цукерберг.
Сентябрь ойи охирида Meta 87 мингдан ортиқ ходимга эга эди. 2020 ва 2021 йилларда компания 27 мингдан ортиқ янги ходимларни ишга қабул қилган бўлса, жорий йилнинг январь сентябрь ойларида унинг ходимлари яна 15,3 минг кишига кўпайди.
Эълон қилинган ишдан бўшатиш муносабати билан Meta 2023 йилги харажатлар прогнозини ҳам пасайтирди.

Изоҳлар 0
…