16:02 / 10.11.2022
1 245

Биткоин икки йиллик энг паст даражага тушди

Биткоин икки йиллик энг паст даражага тушди
Фото: Bloomberg
FTX биржасидан инвесторлар маблағларининг оммавий равишда олиб кетилиши фонида биткоин нархи икки йиллик энг паст даражага тушди. Бу ҳақда CoinDesk порталидаги маълумотларда келтирилади.

Охирги марта криптовалюта котировкалари 2020 йил ноябрь ойи бошида худди шундай даражада бўлган эди.

CoinDesk порталидаги маълумотларига кўра, 10 ноябрь бошида биткоин нархи 15 582 долларгача тушиб кетган. Мутахассислар келгуси йил бошида криптовалютага талабнинг тикланишини тахмин қилмоқда.

Тошкент вақти билан соат 10:30 дунёдаги энг йирик криптовалютанинг нархи 16 572 доллар бўлиб турибди.

Ўтган ҳафта давомида FTX биржаси фойдаланувчилари биржадан жами 6 миллиард долларлик криптовалюталарни олиб чиқиб кетди.

Биткоиннинг бозор қиймати август ўрталарида 500 млрд доллардан юқори бўлиб турганди. Айни пайтда бу кўрсаткич 318 млрд долларга тенг.

2021 йил ноябрь ойида криптовалюта нархи 69 минг долларгача кўтарилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Биткоин икки йиллик энг паст даражага тушди