Томск политехника университети мутахассислари маҳаллий полимер материаллардан сунъий қон томир ишлаб чиқариш технологиясини яратишди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
Гап ҳар хил турдаги полимерлардан сунъий томирларни "ишлаб чиқариш" учун мўлжалланган тизим ҳақида кетмоқда.
Айтилишича, бундай имплантлар қон томирининг ички ташкил этилишини ва унинг бемор организмидаги хатти-ҳаракатларини тақлид қилади. У хорижий аналогларга қараганда аниқроқ ва арзонроқ туради.
“Биз ишлаб чиққан технология оддий, осон кенгайтириладиган ва диаметри 1 миллиметрдан 40 миллиметргача бўлган сунъий томирлар ишлаб чиқариш имконини беради. Бу унинг ёрдами билан нафақат катта асосий артерияларни, балки кичик томирларни ҳам яратишга имкон беради”, дейди лойиҳа раҳбари Евгений Больбасов.
Унинг айтишича, маҳсулотлар сифат жиҳатидан бугунги кунда олтин стандарт деб ҳисобланган Америка ва Франция ишлаб чиқариш томирларидан қолишмайди.
Бундан ташқари, нафақат томирлар, балки шартли найча шаклига эга бўлган сунъий ўт йўллари, сийдик йўллари, ҳалқум, трахея имплантларини ҳам ишлаб чиқариш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?