13:19 / 12.11.2022
2 551

Смартфон жосус: Сиз кузатувда эканлигингизни англатувчи 3та белги маълум бўлди

Смартфон жосус: Сиз кузатувда эканлигингизни англатувчи 3та белги маълум бўлди
Смартфонингиздан учинчи шахсларга маълумотларни узатиши мумкин бўлган жуда кўп дастурлар мавжуд. Бу сизнинг жойлашувингиз, шахсий хабарларингиз ёки ҳатто ҳисоб маълумотлари бўлиши мумкин. Бу ҳақида Gem4me платформаси гуруҳи раҳбари Ваге Закарян маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, буни қуйидаги белгилар билан билиб олиш мумкин:
- Қурилманинг кутилмаган ҳаддан ташқари қизиши;
- Интернет-трафик истеъмолининг сабабсиз ўсиши;
- Батареянинг тез қувватсизланиши.

Телефонингиздан кутилмаган қўнғироқни йўналтириш ёки йўқлигини аниқ билиш учун * # 21 # буйруғини киритишингиз керак”, дейди Закарян.
Бундан ташқари, сизда ўзингиз билмаган ҳолда ўрнатилган жосуслик дастури мавжудлигини диққат билан кузатиб боринг.

Негаки, энди тажрибали фирибгарнинг махфий маълумотларни аниқлаши учун масофадан уланиши кифоя, дея хулоса қилди эксперт.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Смартфон жосус: Сиз кузатувда эканлигингизни англатувчи 3та белги маълум бўлди