18:27 / 24.11.2022
685

Япония банки 2023 йилда рақамли иенани амалий синовдан ўтказишни бошлайди

Япония банки 2023 йилда рақамли иенани амалий синовдан ўтказишни бошлайди
Фото: Nikkei
Япония Марказий банки учта энг йирик миллий банклар билан ҳамкорликда 2023 йилнинг баҳорида рақамли иенани синовдан ўтказишнинг сўнгги амалий босқичини бошлайди. Бу ҳақда Nikkei хабар берди.

Маълумотларга кўра, Япония миллий рақамли валютасини икки йиллик синовдан ўтказишда фойдаланувчилар омонатлардан фойдаланиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш ниятида. Тизимнинг ўзи эса интернет алоқаси бўлмаган тақдирда ҳам ишлайверади.

Бироқ Yomiuri газетасига кўра, тест синовлари давомида алоҳида компаниялар ва жисмоний шахслар рақамли иенани амалда синаб кўриши кутилмоқда.

Тахминларга кўра, тестнинг ушбу сўнгги босқичи якунлангандан сўнг, 2026 йилда иқтисодиётга рақамли иенани жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Бунгача, 2021 йилда ва жорий йилда мутахассислар рақамли валютани чиқариш ва муомалага киритиш билан боғлиқ функцияларни синаб кўришган.

Криптовалюталар сингари, рақамли валюталар ҳам классик пуллардан фарқли ўлароқ, фақат рақамли маконда қўлланилади.

Бироқ криптовалюталарда эмитент деярли ҳар қандай фойдаланувчи бўлиши мумкин, рақамли миллий валютанинг эмитенти эса давлат регулятори ҳисобланади.

Япония АҚШ ва Европа давлатларининг рақамли валюталар соҳасидаги қадамларини яқиндан кузатишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Япония банки 2023 йилда рақамли иенани амалий синовдан ўтказишни бошлайди