Фото: Uzbekistan Airports
Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдида Ўзбекистонда биринчи бўлиб 333 та автомобилга мўлжалланган тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
- Инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автотураргоҳ тест режимида ишга туширилди, — дейилади хабарда.
Автотураргоҳ тизими автомобилларнинг давлат рақамларини таниб, кириш-чиқиш ва тўловларни қабул қилиш имконини беради.
Ҳайдовчиларга тўхташ жойи учун тўловнинг икки йўли таклиф этилади. Автомашина рақамини автоматик идентификациялаш билан тўхташ жойини махсус автотураргоҳ ҳисоблагичи орқали нақд пулда ёки QR код ёрдамида тўлаш мумкин.
Буни амалга ошириш учун машина рақамини териш керак ва тўлов миқдори паркометр дисплейида пайдо бўлади.
Агар машинанинг рақами автоматик равишда аниқланмаса, киришда тўхташ чиптасини олиб, ўша жойда тўлаш керак бўлади.
Айни пайтда барча янги ва эски банкноталар тўловга қабул қилинмоқда, Тўловлар Payme тўлов тизимининг QR-коди ёрдамида ҳам амалга оширилади.
Таъкидланишича, яқин вақт ичида бошқа тўлов тизимлари ҳамда Visa, Mastercard, Humo ва Uzcard банк карталари орқали тўловлар пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?