13:11 / 25.11.2022
716

Илон Маск Twitter’да блокланган саҳифаларни «амнистия қилишга» ваъда берди

Илон Маск Twitter’да блокланган саҳифаларни «амнистия қилишга» ваъда берди
Фото: «ТАСС»
Twitter’да блокланган аккаунтлар келаси ҳафта давомида «амнистия қилинади» ва блокдан чиқарилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг янги эгаси Илон Маск маълум қилди.

Аввалроқ, 23 ноябрь куни бизнесмен ўз саҳифасида тақиққа тушган аккаунтларни «қонунларни бузмаслик» ва спам тарқатмаслик шарти билан блокдан чиқариш-чиқармаслик ҳақида сўров ташкил қилди. Ғояни овоз берган фойдаланувчиларнинг 72,4 фоизи қўллаб-қувватлади, 27,6 фоизи қарши чиқди.

«Халқ ўз фикрини билдирди. Амнистия келаси ҳафта бошланади. Vox Populi, Vox Dei («халқнинг овози — Худонинг овози»)», — деб ёзди Маск овоз бериш якунланганидан кейин.

Маск ушбу лотинча иборани АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг аккаунтини блокдан чиқариш бўйича сўров ташкил қилганида ҳам қўллаган эди. Овоз бериш натижаларига кўра саҳифа блокдан тақиқдан чиқарилди — қарорни иштирокчиларнинг 52 фоизи қўллаб-қувватлади. Трампнинг ўзи ижтимоий тармоққа қайтишдан воз кечди.

Трампнинг Twitter’даги аккаунти 2021 йил январида, президент тарафдорлари Конгресс биносига шиддатли ҳужум уюштирганидан кейин бир умрга блоклаб қўйилганди. Ижтимоий тармоқ маъмурияти версиясига кўра, Трамп ўз постларида ҳужумчиларга эрк берган. Шунингдек, президентнинг Facebook ва Instagram’даги аккаунтлари ҳам блокланган.

Маск 2022 йил майида, унинг Twitter билан олди-сотди битими ҳали якунланмаган пайтда, Трампнинг аккаунтини қайтаришга тайёрлигини айтганди. «Бу хато деб ўйлайман, чунки бу мамлакатнинг катта қисмини қочириб юборди ва охир-оқибат Дональд Трампнинг фикр билдириш ҳуқуқидан маҳрум бўлишига олиб келди», — деган эди у собиқ президентнинг ижтимоий тармоқда блокланиши ҳақида.

Трампнинг ўзи эса 2022 йил апрелида барибир Twitter’га қайтмоқчи эмаслигини айтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Илон Маск Twitter’да блокланган саҳифаларни «амнистия қилишга» ваъда берди