22:04 / 26.11.2022
1 098

Давлат хизматларини кўрсатишда Mobil-ID тизими нега муҳим?

Давлат хизматларини кўрсатишда Mobil-ID тизими нега муҳим?
Фото: Адлия вазирлиги
Адлия вазирлиги давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Mobil-ID тизими нима учун кераклиги ҳақида батафсил маълумот берди.

Тизим нима мақсадда жорий қилинди?

Давлат хизматларидан масофадан фойдаланиш, яъни онлайн фойдаланиш учун энг муҳим нарса бу – шахсни идентификация қилиш. Ана шундай идентификация воситаси сифатида кўп йиллар давомида электрон рақамли имзо калити қўлланиб келинган. Электрон рақамли имзо калити (ЭРИ) калитининг асосий камчиликларидан бири шунда эдики, ушбу калит орқали мобил қурилмалар смартфонлар орқали онлайн хизматдан фойдаланиш мураккаб бўлган.

Ана шу мақсадда ҳамда ҳозирги ривожланаётган ҳаёт тарзи компьютердан кўра кўпроқ мобил телефонлардан фойдаланиш оммалашаётганини инобатга олиб, давлат хизматларидан айнан мобил қурилмалар ва телефонлар орқали кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Mobil-ID тизими жорий қилинди.

Mobil-ID имкониятлари нимада?

Ушбу тизим фуқароларга электрон рақамли имзодан фойдаланмаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратади. Масалан, ҳозирда 3,1 миллиондан ортиқ фаол электрон имзо мавжуд бўлиб, уларнинг амал қилиш муддати 2 йилни ташкил этади. Mobil-ID тизими эса мобил алоқа хизматларидан фойдаланаётган 24 миллион аҳоли учун алоҳида флеш-картани олиб юрмасдан хизматлардан фойдаланиш имконини беради. Жумладан:
  • OneID тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг портал ва ахборот тизимларига киришда фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш);
  • Mobil-ID тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш (верификация қилиш);
  • электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича берилган аризаларни тасдиқлаш;
  • фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари «Электрон ҳукумат» тизими орқали олганда бу ҳақида хабарномалар қабул қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Mobil-ID тизимида қандай рўйхатдан ўтилади?

Mobil-ID тизими шахсни унинг – мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади. Mobil-ID тизимидан рўйхатдан ўтиш жуда осон. Бунинг учун бир маротаба шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳайдовчилик гувохономаси) билан республикада мавжуд давлат хизматлари марказлари ёки нотариусларга ташриф буюриш кифоя, бунда:
  • давлат хизматлари маркази оператори ёки нотариусга шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш ва мобил рақамни маълум қилиш керак;
  • оператор ёки нотариус тизим орқали «оне.ид» тизими орқали рўйхатга ўтганликни текширади ва рўйхатдан ўтмаган бўлинса, рўйхатдан ўтказади;
  • тизим орқали биометрик маълумотлар тасдиқланади;
  • телефон рақамга тасдиқловчи код юборилади ва код тизимга киритилади.

Рўйхатдан ўтказиш пуллими?

Mobil-ID тизимини оммалаштириш мақсадида фуқароларни Mobil-ID тизимига идентификациялаш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирмасдан амалга оширилмоқда. 2023 йил 1 январдан бошлаб БҲМнинг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Давлат хизматларини кўрсатишда Mobil-ID тизими нега муҳим?