Фото: Bloomberg
Telegram’да келажакда криптовалюта савдоси ва уни сақлаш учун бир нечта марказлаштирилмаган воситалар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжердаги блогида маълум қилди.
Блокчейн саноати марказсизлаштириш ваъдаси асосида қурилган, аммо ўз ҳокимиятини суиистеъмол қила бошлаган бир нечта одамларнинг қўлида тўпланган. Натижада, энг йирик биржалардан бири бўлган FTX банкрот бўлганида, кўп одамлар пулларини йўқотди.
- Ечим аниқ: блокчейнга асосланган лойиҳалар ўз илдизларига қайтиши керак — марказсизлаштиришга. Криптовалюта фойдаланувчилари ҳеч қандай учинчи томонга таянмайдиган ишончли транзакциялар ва ҳамёнларга ўтиши керак, — деб ёзади Дуров.
Дуровга кўра, у ва у каби ишлаб чиқувчилар омма учун тез ва фойдаланиш учун қулай марказлаштирилмаган иловаларни яратиш орқали блокчейн саноатини марказлаштиришдан узоқлаштириши керак. Бундай лойиҳалар бугунги кунда амалга оширилиши мумкин.
- Тўлиқ марказлаштирилмаган аукцион платформаси — Фрагментни йиғиш учун атиги 5 ҳафта ва 5 киши керак бўлди. Биз буни қила олдик, чунки Фрагмент The Open Network ёки TON га асосланган машҳур иловаларни жойлаштириш учун етарлича тез ва самарали блокчейн платформаси, — дейди у.
Фрагмент ажойиб муваффақиятга эришди, у ерда бир ойдан камроқ вақт ичида 50 миллион долларлик фойдаланувчи номлари сотилган.
Telegram’нинг навбатдаги қадами марказлаштирилмаган воситалар тўпламини, жумладан, криптовалюталар билан хавфсиз савдо қилиш ва уларни сақлаш учун миллионлаб одамларга ҳамён ва марказлашмаган биржаларни яратишдан иборат. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?