Фото: Xiaomi
Xiaomi компанияси янги флагманлари — Xiaomi 13 ва Xiaomi 13 Pro смартфонларини расман тақдим этди.
Қурилмаларга бугунги кунда энг кучли ҳисобланган Qualcomm процессорлари ўрнатилган, камералари сифатини эса таниқли Leica логотипи ўрнатилганидан ҳам билиш қийин эмас.
Xiaomi 13 худди айфоннинг сўнгги талқинлари каби ясси бурчакли, ихчам — 120 герцли AMOLED-экрани (FullHD+) 6,36 дюймли.
Xiaomi 13 Pro смартфонида экран каттароқ — 6,73 дюйм (QuadHD+). Дисплей четлари гардишсимонлиги боис дизайни ўткир бурчаклардан холи.
Смартфонлар Qualcomm Snapdragon 8 Gen2 платформасида ишлайди, талқинига кўра, 8 ёки 12 ГБ оператив ҳамда 128, 256 ёки 512 ГБ ички хотира билан таъминланган.
Аккумуляторлар: 4 500 (Xiaomi 13) ва 4 820 (Xiaomi 13 Pro) мАс. Тезкор симли (67 Вт ва 120 Вт) ҳамда симсиз (50 Вт) қувватлайди.
Камера: Xiaomi 13 — 50 МП сенсор, кенг бурчакли 12 МП, 10 МП телеобъективдан иборат учлик.
Xiaomi 13 Pro да ҳам учтали камера: асосийси — 50 МП Sony IMX989, қолган камералари ҳам 50 мегапикселли. Ҳар икки смартфоннинг селфи камералари 16 мегапикселли.
Хитойда смартфонлар 14 декабрдан сотувга чиқарилади.
Нархлар:
Xiaomi 13
- 8 ГБ + 128 ГБ: 3 999 юан ($574)
- 8 ГБ + 256 ГБ: 4 299 юан ($617)
- 12 ГБ + 256 ГБ: 4 599 юан ($660)
- 12 ГБ + 512 ГБ: 4 999 юан ($718)
Xiaomi 13 Pro
- 8 ГБ + 128 ГБ: 4 999 юан ($718)
- 8 ГБ + 256 ГБ: 5 399 юан ($775)
- 12 ГБ + 256 ГБ: 5 799 юан ($833)
- 12 ГБ + 512 ГБ: 6 299 юан ($905) “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади