Фото: Getty Images
Жанубий Кореянинг The Elec нашри хабарига кўра, Samsung Display 2023 йилда бозорга ноутбуклар учун 8,5 миллион дона OLED панелни етказиб беришни режалаштирмоқда. Компонентларнинг катта қисми Asus компаниясига, қолган қисми Galaxy cериясидаги қурилмаларни ишлаб чиқарувчи Samsung MX бўлимига етказиб берилади.
Шу туфайли, муаллифлар Корея компанияси 2023 йилда ўзининг букланадиган дисплейли биринчи ноутбукини тақдим этишини тахмин қилишган. Қурилма 17,3 дюймли OLED экранга эга бўлади. Букланган ҳолатда панел ҳар бири 13,3 дюймли иккита қисмдан иборат бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, унинг ярмидан дисплей сифатида, иккинчисидан сенсорли клавиатура сифатида фойдаланиш мумкин.
Мутахассислар бозорда букилувчан панелларга қизиқиш ортиб бораётганини қайд этишган. Масалан, 2020 йилда Samsung Display ноутбуклар учун 960 минг дона, 2021 йилда 5 миллион дона, 2022 йилда деярли 6 миллион дона OLED дисплей ишлаб чиқарган.
Аввалроқ Samsung компанияси смартфонларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш стратегиясини ўзгартиргани маълум бўлган эди. Бунда компания Apple билан рақобатлашиш учун қимматбаҳо флагманларни чиқаришда тежамкорликдан воз кечишни мақсад қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди