Тошкентда электромобилни ярим соат ичида 80 %гача қувватлайдиган янги станция ўрнатилди

Тошкентда электромобилни ярим соат ичида 80 %гача қувватлайдиган янги станция ўрнатилди
Энергетика вазирлиги биносида электромобилларни тезкор зарядлаш станцияси ўрнатилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти томонидан қуввати 120 кВт бўлган электромобилларни тезкор зарядлаш станцияси ўрнатилди.

Ушбу зарядлаш қурилмасида бир вақтнинг ўзида 2 та электромобилни 50-80% зарядлаш учун 25-30 дақиқа сарфланади. Бу эса, оддий зарядлаш станциялардан 20 баробар тезкордир.
Тошкентда электромобилни ярим соат ичида 80 %гача қувватлайдиган янги станция ўрнатилди
Электромобилларни тезкор зарядлаш станцияси
© Энергетика вазирлиги

Станция вазирлик биносининг том қисмида ишга туширилган қуёш фотоелектр станцияси орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни қувватлайди.

Ҳозирда тика Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электромобилларни қуёш энергиясидан юқори тезликда қувватловчи қурилма яратилган эди. У энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоелектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез қувватлай олади.

Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 61,3 миллион долларга тенг бўлган 1912 дона электромобиль импорт қилган. Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1223 тага ошган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар