13:00 / 31.12.2022
1 127

2022 йил криптовалюта ўғирлашлар сони бўйича рекорд йил бўлди

2022 йил криптовалюта ўғирлашлар сони бўйича рекорд йил бўлди
Фото: The420
Finbold ҳисоботига кўра, жорий йилда криптовалюталарни ўғирлашлар сони 9 декабрь ҳолатига кўра 190 тага етган. Бу криптовалютани ўғирлашнинг 132 та ҳолати қайд этилган 2021 йилга нисбатан 44 фоизга кўп ва статистика давридаги мутлақ рекорддир.

Бу йил ўғирланган маблағлар миқдори бўйича ҳам рекорд ўрнатилди. 23 март куни кибер ҳужумлар оқибатида Ronin лойиҳаси тармоғидан 173,6 минг ethereum ва 25,5 USDC стабилкоинлари ўғирланди.

Аввалги рекорд 2021 йил августида Poly Network платформасини бузиб кирган хакер томонидан ўрнатилган эди. Ушбу рўйхатнинг учинчи ўрнида 2022 йил октябрь ойида 570 миллион доллар йўқотишга олиб келган Binance хакери жойлашган.

Finbold ҳисоботида таъкидланишича, киберўғриларнинг ўғриликларга бўлган ёндашувлари ҳам вақт ўтиши билан ўзгаради.

Агар илгари хакерлар шахсий рақамли ҳамёнларни бузишга ҳаракат қилишган бўлса, сўнгги ойларда марказлашмаган молия лойиҳалари уларнинг энг кенг тарқалган мақсадига айланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2022 йил криптовалюта ўғирлашлар сони бўйича рекорд йил бўлди