date
views 5 078

Келажакдаги реалликка тўла технологик ҳаёт қандай бўлади?

Келажакдаги реалликка тўла технологик ҳаёт қандай бўлади?

Сиз реалликка тўла технологиянинг турмуш тарзимизга бутунлай сингдирилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Япониялик дизайнер Кэйити Мацуданинг фикрига кўра, бу технология яқин келажакда ҳаётимизнинг барча соҳаларига кириб келади: уни қўнғироқлар, ижтимоий тармоқлардаги мулоқотлар, дўконлардаги харид вақтида, транспортда ва бошқа шаҳар инфратузилмаларида учратиш мумкин, дейилади "Кун" нашрида.

Бундай усул фойдали ва ахборотга бой бўладими ёки бизнинг ҳаётимизни ранг-баранг рекламаларга тўлдириб юборадими бу ҳақда ўзингиз ўйлаб кўришингиз керак бўлади.

Намойиш этилган роликда дизайнер максимал аниқ даражада бир қизнинг реаллик технологиясига бой ҳаётини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Ролик қаҳрамони ҳаттоки, хакерлар ҳужумига ҳам учрайди ва уни AR-қурилмасини қайта ишга туширишга мажбур этишади. Шундан сўнг, у оқ-қора QR-кодларга тўла дунёга тушиб қолади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Келажакдаги реалликка тўла технологик ҳаёт қандай бўлади?