Фото: AFP
Twitter раҳбари Илон Маск Instagram ижтимоий тармоғидаги фотосуратларни кўриш одамларни тушкунликка солишини айтди. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.
«Instagram одамларни тушкунликка солади, Twitter эса уларни ғазаблантиради. Қайси бири яхшироқ?», деб ёзди миллиардер. Бунга жавобан фойдаланувчилардан бири Twitter ўзини ғазабга солмаслигини, балки кўпроқ кулдиришини маълум қилди. Бизнесмен эса ўзи ҳам Twitter постларини ўқиб, кўп кулишини айтди.
Маскнинг айтишича, Instagram'нинг асосий камчилиги «одамлар ҳаётини худди яхшилангандек кўрсатишидир». Унинг фикрича, Instagram одамларни ўзини яхшироқ ва бахтлироқ кўрсатишга мажбурлайди.
«Фойдаланувчилар чиройли ва бахтиёр одамларни кўриб, ўзини унчалик чиройли ва бахтиёр эмасдек ҳис қилиши мумкин. Бундан ўзини ғариб деган хулосага боришади», деб қўшимча қилди Twitter бош директори.
Аввалроқ, Илон Маск интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқлардан вақтинча воз кечишни билиши кераклиги ҳақида айтган. Шунга қарамай, тадбиркорнинг ўзи Twitter тармоғида фаол бўлмоқда ва мунтазам равишда янги твитларини ёзмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди