Фото: Andrew Harnik/AP/picture alliance
Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Meta компанияси АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг аккаунтларини блокдан чиқармоқда, унга тарафдорлари 2021 йил январида Капитолийга бостириб киришганидан сўнг бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик онлайн платформалардан фойдаланиш тақиқланган эди. Бу ҳақдаги қарорни 25 январь, чоршанба куни Meta'нинг глобал масалалар бўйича президенти Ник Клегг эълон қилди.
Унинг аниқлик киритишича, Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтлари яқин ҳафталарда тикланади, бироқ бу ҳаракат «такрорий қоидабузарликларга йўл қўймаслик учун» янги чекловлар билан бирга бўлади: агар Трамп платформа қоидаларини бузса, у яна икки йиллик тақиққа дуч келади.
Аввалроқ Трампнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги микроблоги сервиснинг янги эгаси Илон Маск томонидан блокдан чиқарилган эди. Бироқ АҚШ собиқ президенти ҳали бу платформадан ўзи асос солган Truth Social'ни афзал кўриб, Twitter'га қайтгани йўқ. У Facebook ва Instagram'да постларини қайта эълон қилиш имкониятидан фойдаланиши номаълум. Бироқ таҳлилчилар 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилган Трамп тез орада ижтимоий тармоқлардаги иштирокини ошириши мумкинлигини истисно этмаяпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...