
Фото: Vesti.ru
Apple илк букилувчи планшетини чиқариш арафасида турибди. Воқеа тафсилотларидан яхши хабардор TF International Securities (Тайван) таҳлилчиси Мин Чи Куо букилувчи iPad ҳақидаги айрим маълумотларни очиқлади.
Унинг манбаларига кўра, Samsung ва Хитойнинг баъзи компанияларидан фарқли ўлароқ, Apple смартфонларини эмас, планшетини букишга қарор қилган.
Куо Twitterда ёзишича, букилувчи iPad 2024 йилда чиқарилади. Бу билан компания қурилмалари қатори тўлиб, савдолари юришиб кетишига умид қилмоқда. Таҳлилчи Apple инновацион планшети билан бирга, янгиланган ихчам iPad miniни ҳам тақдим этишини маълум қилди.
Букилувчи iPad ҳақида маълумотлар жуда оз. Фақат унинг углерод толали букилувчи таянчини Хитойнинг Anjie Technology компанияси тайёрлаб бериши маълум. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.