date
views 6 722

Bosch томонидан электромобиль тақдим этилди

Bosch томонидан электромобиль тақдим этилди

Bosch компанияси катта бўлмаган кузовсиз пойга автомобилини тақдим этди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Лойиҳа Халқаро автомобиль федерацияси, Немис мотоспорти ассоциацияси ва Mach 1 Kart кўмагида тақдим этилди. Ихтиро қилинган мини-автомобиль ҳавога захарли газ чиқармаслиги ва яхши динамикаси билан эътироф қозонди.

Электрмоторнинг қувватини 20 кВт (27 от кучи)га тенг бўлган мотор таъминлайди. Айланиш лаҳзаси 300 Н•м га тенг.

Қувват 48 вольтли литий-ионли аккумулятор блокидан олинади. Махсус ишлаб чиқилган тизим, уни тўхтаб турган пайтда қувват олишини таъминлайди.
Маълум қилишларича, электромобиль беш сония ичида соатига 100 км ли тезликка чиқа олади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Bosch томонидан электромобиль тақдим этилди