09:26 / 14.02.2023
277

Россияда таъқиқланган фото ва видеоларни аниқловчи махсус тизим ишга тушди

Россияда таъқиқланган фото ва видеоларни аниқловчи махсус тизим ишга тушди
Россиянинг Ахборот технологиялари ва ОАВни назорат қилувчи органи - Роскомнадзор, Интернет тармоғида таъқиқланган контентни автоматик равишда аниқловчи - Окулус махсус тизимини ишга туширди.

"Окулус 2022 йилнинг декабрь ойида синовдан ўтказилган эди. Айни дамда у ишга туширилган ва ўзига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармоқда - тармоқда жойлаштирилган фото ва видеоматериалларда қонун билан таъқиқланган маълумотларни аниқламоқда", - дейилади хабарда.

Тизим компьютер кўриш технологиясидан фойдаланган ҳолда, фотосуратлар видеолардаги тасвир ва белгиларни, саҳна ва ҳаракатларни таниб олади ва таҳлил қилади. Экстремистик мавзулар, оммавий ноқонуний тартибсизликка чақириқлар, ўз жонига қасд қилишга ундаш, гиёҳванд моддаларни қўллаб-қувватлаш, ЛГБТ тарғиботи билан боғлиқ материалларни автоматик тарзда аниқлайди.

"Сўнгги йилларда Интернетда қонун билан тақиқланган материаллар тобора кўпайиб бормоқда. <...> Бундай контент онлайн маконда, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида кенг тарқалишидан олдин топилиб, блокланиши керак", - дейди Марказ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, тизим ҳар бир сурат учун тахминан 3 сония сарфлайди. Уни ишлаб чиқиш қиймати 57,7 млн. рубль.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россияда таъқиқланган фото ва видеоларни аниқловчи махсус тизим ишга тушди