11:59 / 16.02.2023
154

Президент соврини учун энг яхши стартап танлови ўтказилади

Президент соврини учун энг яхши стартап танлови ўтказилади
Фото: Shutterstock
Ҳукумат қарори билан Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, танлов 2023 йил майдан ҳар йили қуйидаги 5 та асосий ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади:
- сунъий интеллект технологиялари;
- ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
- ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари;
- тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
- компьютер ва мобил ўйин дастурлари.

Танловнинг асосий йўналишларида 30 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари бир жамоа таркибида (3–8 киши) қатнашади.

Махсус йўналишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотларда ишлаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам (3–5 киши) иштирок этиши мумкин.

Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда аниқланади:
- асосий йўналишлар бўйича – жамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали;
* махсус йўналиш бўйича – ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан.

Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

5 та асосий йўналиш бўйича:
1-ўрин учун – 100 минг АҚШ доллари;
2-ўрин учун – 50 минг АҚШ доллари;
3-ўрин учун – 30 минг АҚШ доллари;

Махсус йўналиш бўйича (битта) – 100 минг АҚШ доллари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Президент соврини учун энг яхши стартап танлови ўтказилади