date
views 7 460

Bluetooth хомиладор аёлларни аниқлашга ёрдам бермоқда

Bluetooth хомиладор аёлларни аниқлашга ёрдам бермоқда

Хомиладор аёлларга оммавий транспорт воситаларида ҳар доим ҳам жой берасизми? Кимдур ҳа деб жавоб берса, кимдур эса уларни аниқлаш мушкул бўлади деб айтишади. Жанубий кореялик муҳандислар Pink Light деб номланувчи қизиқ бир тадқиқотни амалга оширишди, дейилади "Кун" нашрида.

Улар бир неча ҳомиладор аёлларга Bluetooth-брелоклар топшириб, Пусан-Кимхэ темир йўли вагонларини махсус индикаторлар билан жиҳозлашди. Бу индикаторлар брелокларни автоматик тарзда аниқлаб, ўриндиқдаги йўловчиларга қаршиларидаги турган йўловчи хомиладор эканлиги ҳақида хабар беради.

Лойиҳа муаллифларининг фикрига кўра, таклиф қилинган технология психологик дискомфортни камайтиради ва ўриндиқдаги йўловчилар учун ҳамда бўлажак оналар учун ҳам қулай ҳисобланади. Аммо бундай таклиф кейинчалик ҳам ривожлантирилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Bluetooth хомиладор аёлларни аниқлашга ёрдам бермоқда