date
views 6 545

Samsung букилувчан смартфонларни ишлаб чиқарди

Samsung букилувчан смартфонларни ишлаб чиқарди

Гажетлар бозори жуда тез ўзгармоқда. Яқин орада бозорда букилувчан смартфонлар пайдо бўлиши мумкин. Самсунг янги гажетлар ғояси ҳақида 2008 йилда бош қотира бошлаганди. Айнан ҳозир компания уни амалга оширишга ҳар қачонгидан яқин келди. Унга кўра, компания тез орада бир эмас иккита эгилувчан қурилмани тадқим этиши мумкин, дея хабар беради Uzreport.uz сайти.

Уларнинг иккиси ҳам ОЛEД-экранлари билан жиҳозланади. Қурилмаларнинг биринчиси ўзида ҳам смартфон ҳам планшентни бирлаштиради. Очилган ҳолатда экран диагонали 8 дюймни ташкил этади.

Самсунг букилувчан смартфонларни ишлаб чиқарди - Ўзбекистон янгиликлариИккинчи қурилма оддий смартфонга ўхшайди, бироқ у иккита қилиб йиғилади. Самсунг бундан аввал ҳам қурилманинг экранини букиш имкониятини берадиган технологиядан фойдаланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2 йил аввал компания катта ҳажмли экран ва компакт ҳажмли гажетни бир бутунликда жамлаш имкониятини намойиш қилган. Сўнгги қурилмалар эса келгуси йил Барселонада ўтказиладиган Мобиле Wорлд Cонгресс, кўргазмасида тақдим қилиниши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung букилувчан смартфонларни ишлаб чиқарди