date

UZ ҳудудида 28 мингинчи домен рўйхатдан ўтди

UZ ҳудудида 28 мингинчи домен рўйхатдан ўтди

UZ ҳудудидаги доменлар сони 28 минглик кўрсаткичга етди, дея хабар қилди "Газета.uz".

Статистик маълумотларга кўра, ўсиш суръати йил бошидан буён 2600 тани ёки 10 фоизни ташкил этди. Мазкур давр мобайнида 6100 дан ошиқ янги доменлар рўйхатга олиниб, 3600 таси ўчирилди.

Барча доменларнинг 46 фоизи жисмоний шахсларга, 89 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тегишли. 69 фоиз домен номлари хостингга боғланган бўлса, доменларнинг ярмига яқини мамлакат ҳудудига жойлаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UZ ҳудудида 28 мингинчи домен рўйхатдан ўтди