date
views 211

Kundalik.com тизимига ўзгартиришлар киритилди

Фото: nuz.uz

Энди ўқитувчи битта саҳифада ҳам уй вазифасини бериши, ҳам баҳо қўйиши, ҳам мавзуни кўриши мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Kundalik.com тизимига ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди.

“Таълим назорати” канали хабарига кўра: «Кун учун журнал»да «дарс ўтказилди» катагига белги қўйиш мумкин бўлди. Энди ўқитувчилар «Кун учун журнал»да давомат ва баҳоларни ҳамда дарҳол дарс ўтказилганлигини белгилашлари мумкин.

Ўқитувчилар журнални Kundalik’нинг веб-талқинида, мобил браузерда, шунингдек Kundalik.Teacher иловасида тўлдиришлари мумкин.

Директорларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари учун «Маънавиятни бошқариш, Мактаб» ҳамда «Маънавият бошқаруви», «Синф раҳбари учун» давомат ҳисоботлари пайдо бўлди. Бу назорат қилувчи органларга маълумотларни узатишни соддалаштиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Kundalik.com тизимига ўзгартиришлар киритилди