07:19 / 11.05.2023
420

Uzcard банкоматлар бўйича муҳим янгиликни эълон қилди

Uzcard банкоматлар бўйича муҳим янгиликни эълон қилди

Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлади. Бу ҳақда Uzcard расмий сайтида хабар берилди.

Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: Uzcard’га уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи «Kapitalbank» АТБ банкомати, шунингдек, Humo’га уланган ва Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган «Халқ банки» АТБ банкомати.

Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунланиб, шунингдек, транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади.

2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Uzcard банкоматлар бўйича муҳим янгиликни эълон қилди