Россия санкцияларни четлаб ўтиб, ҳар ой Қозоғистон орқали миллионлаб долларлик дрон ва микроэлектроника сотиб олади. Бу ҳақда Important Stories, Der Spiegel ва OCCRP қўшма суриштирувида маълум қилинди.
Хусусан, нашр Россияга дронларнинг асосий етказиб берувчиларидан бири бўлган Қозоғистоннинг Аspan arba компанияси уруш бошланганидан кейин тузилганини аниқлади. Унинг Россиядаги асосий контрагенти Москванинг “Небесная механика” компанияси бўлиб, иккала ташкилотнинг ҳам эгаси бир хил.
“Небесная механика”нинг харидорлари орасида қуролли можаролар фахрийлари федерацияси, Камчатка вилоят уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши, шунингдек, рус ҳарбийлари сотиб оладиган Ozonъдаги дўкон бор.
Федерал қидирув бюроси, разведка ва Мудофаа вазирлиги учун электроника ишлаб чиқариш учун компонентлар Россияга Қозоғистоннинг Dа Group 22 компаниясидан немис чипларини сотиб олувчи “Стек” компанияси томонидан импорт қилинади. “Стек”, Dа Group 22 ва немис дистрибюторлари бир оила аъзоларига тегишли.
Умуман олганда, тергов муаллифларининг аниқлашича, уруш бошланганидан кейин Қозоғистонга микроэлектроника импорти икки бараварга ошган — 35 миллион доллардан 75 миллион долларгача. Қозоғистондан Россияга чиплар экспорти бирданига икки бараварга кўтарилган — 245 минг доллардан 18 миллион долларгача.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг