«Биз ҳеч қандай ҳукумат билан ҳеч қандай Apple маҳсулотига бэкдор (заифлик)ни жорий қилиш бўйича ишламаганмиз ва ҳеч қачон ҳам буни қилмаймиз», — дейилади компания баёнотида.
1 июнь куни «ФСБ» айфонлардан фойдаланган ҳолда «Америка махсус хизматларининг разведка ҳаракати»ни фош қилгани ҳақида хабар берди. Россия махсус хизмати маълумотларига кўра, бир неча минг смартфон зарарланган.
«ФСБ» «Россиядаги дипломатик ваколатхоналар ва элчихоналарда, жумладан, НАТО блоки ва постсовет ҳудудидаги давлатлар, шунингдек, Исроил ва ХХР вакилларида рўйхатдан ўтган sim-карталарда хорижий рақамлар ва абонентларни зарарлаш фактларини аниқлаганини маълум қилди. «ФСБ» маълумотларига кўра, бу Apple компаниясининг Америка разведкаси, жумладан, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги билан «яқин ҳамкорлиги»дан далолат беради.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг