
Швейцариянинг Greubel Forsey компанияси қўлда тақиладиган соатларнинг шаффоф сапфир шишадан ишланган турини тақдим этди. Модель Double Tourbillon 30° Technique деб номланган. Luxurylaunches’нинг хабар беришича, унинг адади чекланган миқдорда бўлиб, фақат АҚШ учун чиқарилади, дейилади "Кун" нашрида. Нархи — 1,2 миллиона долларни ташкил этади.

Соатнинг ажралиб турадиган жойи шундаки, унинг ҳеч бир қисмида металл ишлатилинмаган. Фақатгина бош қисмидан ташқари. Модель иккиталик турбийн билан мураккаблаштирилган. Захира миқдори 120 соатни ташкил этади. Соатлар қўлда йиғиб чиқилган.
Маълумот учун: Greubel Forsey компаниясига 2004 йил Швейцарияда асос солинган. У бир йилда тахминан 100 та модуль ишлаб чиқаради. Фирманинг энг арзон соати 150 минг долларни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар