Фото: Umteh.com
Хитойнинг 360 Security Technology компанияси машҳур ChatGPT чат-ботига ўхшаш ўз сервисини тақдим этди.
Антивирус дастурларини ишлаб чиқишга ихтисослашган корпорация 360 Zhinao 4.0 дастурини яратди. Компания вакиллари ушбу платформа матн, тасвир, нутқ ва видеони қайта ишлаш имкониятига эга эканлигини таъкидлади.
360 Security Technology асосчиси Чжоу Хунйининг таъкидлашича, хитой тилидаги моделлар "аллақачон GPT-4 ни ўта юқори тезликда қувиб етмоқда".
Шу билан бирга, Хунйи хитойлик муҳандисларнинг ишланмалари ҳали ChatGPT’дан икки-уч йил орқада эканини тан олди.
Компания шунингдек, 360 Zhinao 4.0 дастури қидирув тизими, браузер ва бошқа маҳсулотларга интеграциялашганини маълум қилди.
OpenAI 2022 йил охирида сунъий интеллект ChatGPTъни тақдим этганди.
ChatGPT (generative pre-trained transformer) — сунъий интеллект чатботи бўлиб, турли саволларга жавоб бериши, дастурчилар учун код ёзишга ёрдам бериши, талабалар учун эса курс ишларини ёзиб бериши мумкин. Бот ҳаттоки шеър ва иншолар ҳам ёза олади.
ChatGPT лойиҳасига бир вақтлар Илон Маск сармоя киритган. Ҳозирда унинг асосий сармоядори Microsoft компанияси ҳисобланади. Bloomberg маълумотларига кўра, Microsoft ChatGPT чатботи учун яна 10 млрд доллар сармоя киритмоқчи.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг