09:14 / 27.06.2023
165

Дуров ўзи истамаган қарорга келди – Телеграмда янги хизмат тури пайдо бўлади

Дуров ўзи истамаган қарорга келди – Телеграмда янги хизмат тури пайдо бўлади

Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров томонидан хабар берилишича, эндиликда фойдаланувчилар Stories функцияси хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

«Дастлаб биз бунга қарши эдик, чунки Stories барча ижтимоий тармоқларда мавжуд. Аммо агарда биз фойдаланувчиларимизнинг истак ва хоҳишларига қулоқ солмаганимизда ва янги инновацияларни жорий этиб бормаганимизда Телеграм биз билган Телеграм бўлмай қолган бўларди», – деди Дуров.

Қизиқарли фактлар:
- Фойдаланувчилар ўзлари юклаган сурат ва видеоларни ким кўриши мумкинлигини танлай оладилар;
- Фото ва видеони бир вақтда икки камера – олд ва орқа камераларда суратга олиш мумкин бўлади;
- Фото ва видеолар турли муддатлар – 6, 12, 24, 48 соатга ёки ўчиб кетмайдиган қилиб жойланиши мумкин;
- Матнли изоҳлар бўлади.

Айни вақтда Stories функцияси охирги тест жараёнидан ўтказилмоқда ва июль ойи бошларида фойдаланувчиларга эътиборига ҳавол қилиниши кутилмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дуров ўзи истамаган қарорга келди – Телеграмда янги хизмат тури пайдо бўлади