Google компаниясининг Med-PaLM 2 сунъий интеллектга эга тиббий чатботи АҚШнинг Майо клиникаси ва бошқа тиббиёт муассасаларида фаол синовдан ўтказила бошланди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
WSJ маълумотларига кўра, тест жорий йилнинг апрель ойида бошланган. Google компаниясининг АI-чатботи тиббиётга оид ҳар қандай саволларга жавоб олишга мўлжалланган. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, лойиҳа тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган мамлакатларда айниқса фойдали бўлади.
Журналистлар қўлга киритган тадқиқот натижаларига кўра, Med-PaLM 2 ҳозирча сўзнинг аниқлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, гарчи рақобатчи ишлаб чиқувчилар бошқа тил моделларида бу муаммоларни бартараф этишни аллақачон уддалаган бўлсалар ҳам.
Тадқиқот давомида Med-PaLM 2 жавобларида шифокорларнинг жавобларига қараганда кўпроқ нотўғри ва беморга тегишли бўлмаган маълумотлар аниқланганини айтишмоқда.
Google’нинг тадқиқот бўйича бош директори Грег Коррадонинг сўзларига кўра, Med-PaLM 2 ҳали ривожланишнинг дастлабки босқичида. Ишлаб чиқувчи ташхиснинг аниқлигини ва беморнинг хавфсизлигини таъминлаш учун сўнгги сунъий интеллектни синовдан ўтказишни давом эттириш муҳимлигини таъкидламоқда.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг