Ҳозир рақамли технологиялар асрида, мобил телефон ёрдамида исталган нарсани суратга олиш имкони бўлган бир пайтда, қўшимча камерани фақат профессионал фотографлар сотиб олади. Япониянинг Gather Tech компанияси тақдим этган янгилик кўпчиликни ҳайрон қолдиради. Компания томонидан яратилган дунёдаги энг кичик камерада фотосуратларни ҳам, видеоларни ҳам суратга олиш мумкин.
Япониянинг Gather Tech компанияси янги гаджет — MiniCa’ни яратди. Ушбу камера нафақат ўлчамлари — 40×47×36 миллиметр, балки оғирлиги билан ҳам ҳайратда қолдирди. Бу камеранинг вазни атиги 17 граммни ташкил қилади.
Қурилма ёрдамида сиз нафақат фотосуратлар, балки видеолар ҳам олиш мумкин. Катта пикселлар сони юқори сифатли кадрларни олишга ёрдам беради. Унинг аккумулятори сиғими гаджетдан бир соат фойдаланиш имконини беради.
Кадрларни смартфонингизда суратга олишни истамайсизми? Хавотир олманг, Gather Tech бу масаланинг ҳам ечимини ўйлаб топди. Камера microSD картасига эга. Бу сизга суратга олган барча нарсаларингизни компьютерингизга ёки телефонингизга ўтказишга ёрдам беради.
Ҳозирча бу янгиликни дўконлардан топиб бўлмайди, бироқ сиз ГреенFunding платформаси орқали уни олдиндан буюртма беришингиз мумкин. Яқинда Sony сунъий интеллектга эга худди шундай камера — ZB-E1 ни тақдим этди. Бироқ унинг оғирлиги 483 граммни ташкил этди, шунинг учун “дунёдаги энг енгил камера” номи MiniCa’га тегишли.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг