17:03 / 14.07.2023
63

Президент: «Биз юқори малакали IT мутахассислар мамлакати бўлишимиз керак»

Президент: «Биз юқори малакали IT мутахассислар мамлакати бўлишимиз керак»

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент мамлакатимизда IT соҳасида катта натижаларга эришилаётганини қайд этди ва бугун мавжуд бўлган саноат салоҳияти дунёдаги кўпгина давлатларда йўқлигини таъкидлади.

«Биз мана шундай ноёб салоҳиятимизни янада ривожлантириш, юртимизни қудратли индустрия маконига, юқори технологиялар, инновациялар, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий мамлакатга айлантириш бўйича катта-катта дастурлар қабул қилганмиз ва уларни албатта амалга оширамиз.

Биз нафақат моҳир пахтакор ва боғбонлар ўлкаси, балки юқори малакали IT мутахассислар, инженер ва энергетиклар, кончи ва металлурглар, физик ва кимёгарлар мамлакати бўлишимиз керак.

Ўзбекистонимизнинг ер ости ва ер усти бойликлари кўп. Лекин бизнинг энг катта кучимиз, бебаҳо бойлигимиз – бу ягона, аҳил оила бўлиб яшаётган кўпмиллатли халқимиздир.

Бўлиб ўтган сайловлар бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади.

Барчамиз, миллатимиз, тилимиз ва динимиздан қатъи назар: дунёмиз, эл-юртимиз тинч бўлсин, Ўзбекистонимиз обод ва фаровон бўлсин, фарзанд ва невараларимиз соғлом бўлиб,  замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаб, ҳаётда ўз ўрни ва бахтини топсин, деган эзгу ният билан яшаймиз.

Биз мамлакатимиздаги 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларига ўз тили, маданияти, урф-одат ва қадриятларини ривожлантиришлари учун зарур шароит яратиб беришни изчил давом эттирамиз.

Ишончим комил, азалдан дўстлик ва ҳамжиҳатлик маскани сифатида шуҳрат қозониб келган Ўзбекистон замини бундан буён ҳам чинакам инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри бўлиб қолади», деди давлат раҳбари.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Президент: «Биз юқори малакали IT мутахассислар мамлакати бўлишимиз керак»