Японияда танани совитувчи ёпинчиқ ишлаб чиқарилди (фото)

Японияда танани совитувчи ёпинчиқ ишлаб чиқарилди (фото)
Японияда танани совитувчи ёпинчиқ ишлаб чиқарилди (фото)
Фото: Europa Plus

Япониянинг Infinity стартапи янги буюм – Infinity Cool Cooling Blanket ёпинчиғини тақдим этди. Ёпинчиқнинг ўзига хослиги шундаки, унга Ultimate Cool fiber махсус датчиклари ва ҳароратни тартибга солувчи Heat/temperature reactive ўрнатилган.

Ишлаб чиқарувчи компания маълумотларига кўра, ёпинчиқ ақлли датчиклар ва махсус “музлатувчи” толалар туфайли атиги 2 дақиқада ҳароратни 30 даражадан 19,5 даражагача тушира олади.

Ёпинчиқ қандай ишлайди? У намлик, тана ҳароратини ўқий олади ва совитиш эффектини яратади. У уйқу вақтида танадан узоқлашганда ҳам унга туташиб турса, совитишда давом этади. Буюм ишлаш вақтида баланд овоз чиқармайди.

Японияда танани совитувчи ёпинчиқ ишлаб чиқарилди (фото)
Фото: Europa Plus

Стартап аллақачон JIS стандарти бўйича синовдан ўтган, инновациялар соҳасида бош совринни олган ва Япония бош вазири бу янгиликни маъқуллаган.

Японияда танани совитувчи ёпинчиқ ишлаб чиқарилди (фото)
Фото: Europa Plus

Маҳсулотни яратувчиларнинг фикрига кўра, Infinity Cool ёпинчиғи нафақат ётоқхона, балки лагер ва саёҳат учун ҳам идеал восита ҳисобланади. Кичик ўлчамда бўлгани боис уни ўзингиз билан олиб кетиш осон.

Японияда танани совитувчи ёпинчиқ ишлаб чиқарилди (фото)
Фото: Europa Plus

Ишлаб чиқарувчи компания ёпинчиқни олиб юришга осон бўлиши учун совға сифатида унинг сумкасини ҳам тақдим этган.

Японияда танани совитувчи ёпинчиқ ишлаб чиқарилди (фото)
Фото: Europa Plus

Ёпинчиқнинг сифати ҳақида нима дейиш мумкин? У бир неча марта ювилгандан кейин ҳам кичраймайди. Маҳсулот матоси ҳаво ўтказиш функциясига эга бўлгани сабабли тез қурийди, бу уни гигиеник қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар