23:03 / 18.07.2023
152

Янги iPhone қоғоз каби ўраладиган бўлади

Янги iPhone қоғоз каби ўраладиган бўлади

Фото: appleinsider.com

Американинг Apple компанияси iPhone смартфонини худди қоғоз каби ўраш имконини берувчи технологияни патентлади. Тегишли патент АҚШ профиль бюроси сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатдаги маълумотларга кўра, патентга ариза Apple томонидан 2022 йил ноябрида топширилган. Чизмаларда смартфоннинг ўраладиган электрон дисплейи кўрсатилган. У ўралган экранни ҳимоя қиладиган юпқа шиша ва компонентларга эга.

«Дисплей ҳолатини ўзгартириши мумкин: у ёйилган ҳолда ишлатилади, ташиш ва қулай сақлаш учун ўралади. Шунингдек, экранни қисман ўралган ҳолда ҳам ишлатса бўлади», дейилади ҳужжатда.

Ҳужжатда, шунингдек, патент анъанавий электрон дисплейлар учун эканлиги таъкидланган. Бироқ Apple аризада дизайнни смартфонлар учун ишлатиш мумкинлигини алоҳида қайд этган.

Манбада таъкидланганидек, Apple ушбу технологиядан iPhone смартфонларини ишлаб чиқаришда фойдаланмоқчи. Миш-мишларга кўра, Samsung ва Motorola каби компаниялар ҳам бу борада ишламоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги iPhone қоғоз каби ўраладиган бўлади