Xiaomi смартфонларига ўрнатилган ички антивирус MIUI тизимига эга қурилмаларга Telegram мессенжерини ўрнатишни тақиқлай бошлади ва дастурни «хавфли» деб белгилади.
Bleeping Computer хабарига кўра, бу 2022 йилда MIUI тизимига жорий қилинган хавфсизлик функциялари билан боғлиқ. Унинг вазифаси қурилмаларда зарарли дастурларни белгилаб олиш ва ишга туширишни тақиқлашдир.
Бироқ, бу хусусият фойдаланувчилар орасида танқид қилинмоқда. Чунки компания ўзи учун номақбул иловаларни цензура қилиш учун потенциал воситага эга бўлди. Ва энди бу Telegram билан содир бўлмоқда.
Тахминларга кўра, Telegram иловасининг тақиқланиши Хитой расмийларининг хабар алмашиш учун хорижий иловаларга киришни чеклаш ва рақамли макон устидан назоратни кучайтириш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Facebook, Twitter ва YouTube каби машҳур ижтимоий тармоқлар ҳам йиллар давомида расмийлар томонидан нишонга олинган ва шу сабабли Хитойда уларнинг муқобил вариантлари кенг тарқалган.
Тақиқлаш глобал «прошивка»га эга MIUI смартфонларига таъсир қилмаса-да, Хитой «прошивка»ларида ишлайдиган смартфонларга қандай таъсир қилиши ҳозирча аниқ эмас. Лекин, AliExpress орқали сотиб олинадиган ва Хитой «прошивка»сига эга Xiaomi смартфонлари эгаларининг муаммога дуч келиш эҳтимоли бор.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг