Telegram ишга туширилганига ўн йил тўлгани муносабати билан ижтимоий тармоқдаги stories қўйиш функцияси аста-секин барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси Павел Дуров маълум қилди.
Stories функциясини Дуров июнь охирида эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, дастлаб компания бундай функцияни қўшишни истамаган, бироқ фойдаланувчилар буни талаб қилган.
Июль ойида Stories функцияси фақат премиум обуначилари учун очиқ бўлди.
Telegram’да stories функциясининг хусусиятлари
Instagram’дан фарқли равишда stories турадиган вақтни ўзингиз танлашингиз мумкин: олти соатдан 48 соатгача. Telegram’га Stories жойлагандан сўнг ҳам уни таҳрирлаш имкони бор, яъни видеоларни кесиш, қўшимча матн киритиш мумкин. Stories’га 60 сониягача узунликдаги видеоларни қўйиш мумкин.
Шунингдек, сиз жойлаган Stories’ни кимлар кўришини ҳам танлай оласиз. Бошқа фойдаланувчилар сизнинг профилингиздаги Stories’ни сақлаб олиши, скриншот қилиши ёки улашиши мумкин. Аммо буни чеклаш тугмаси ҳам бор.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг