Япониялик муҳандис Кузата Шибата 8 август куни ўзиниг Twitter’даги саҳифасида иссиқда салқинлашга ёрдам берадиган қурилма ясагани ҳақида видео жойлаштирди. Қурилмага “T-shirt Pata-Pata” деб ном берган. Букилиб-очиладиган механик қурилманинг асосий қисми шимнинг қорингача кўтарилган жойига қистириб қўйилади. Икки илгаги эса футболка ёки кўйлакка магнит билан маҳкамланади. Илгаклар букилиб-очилиб, футболкани елпиб туради.
Бу қурилма бир кўришда жуда оддий ва бир қарашда одамларнинг юзига табассум югуртиради. Чунки иссиқда ҳамма ҳам кийган футболкасини елпиб туришга ҳафсала топмаслиги мумкин.
Бундан ташқари, Казуя ўзининг оддий лекин, кундалик ҳаётда асқатадиган кулгили қурилмалари билан машҳур. Масалан, қутидаги чипсларни синдирмасдан юқорига кўтариб берувчи мосламаси, Ҳолливуд киноларини эслатадиган китоб очилганда ёруғлик таратадиган қурилмаси ҳам кўпчиликнинг табассумига сабаб бўлган.
2023 йил июли олдинги йиллардагидан анча иссиқ келгани учун одамлар салқинлашнинг тулри усулларини синаб кўришди. Масалан, сал олдирноқ Хитойда юзни қуёшдан асрайдиган “фейсаки” деб номаланган ниқоблар оммалашганди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг